26.02.2024 00:21
2552
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ан Наср» «Аш Шабоб»га қарши қийин ўйинда ғалабани илиб кетди

Саудия Арабистони чемпионатининг 21-турида «Ан Наср» меҳмонда «Аш Шабоб» билан баҳс юритиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди. 

Риёд клубида Талиска дублга эришди, Роналду пеналтидан тўп киритди. 

«Ан Наср» очколарини 52тага етказиб, 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Ал Ҳилол»ни (56) таъқиб қилишда давом этмоқда. «Аш Шабоб» 24 очко билан 11-поғонага жойлашган. 

Саудия Про лигаси. 21-тур

Аш ШабобАн Наср 2:3

25 феврал, «Prince Feisal bin Fad Stadium»

Голлар: Карраско (45+8, пеналти), Жуниор (67) — Роналду (20, пеналти), Талиска (47, 87).

Аш Шабоб – Aлабсi, Ал Ями, Саисс, Яго Сантос, Аш Шарари, Ал Ҳарби, Ракитич, Куэляр, Карраско (Ал Монассар, 86), Карлос Жуниор (Ал Жувайр, 79), Диалло (Радиф, 79).

Ан Наср– Абдулла, Ал Авжами (Бушал, 76), Лапорт, Ал Амри, Теллес, Брозович (Ал Ҳасан, 90+10), Отавио (Ан Нажи, 76), Талиска, Ал Ҳайбари, Мане (Яҳё, 83), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Карраско (26), Саисс (51), Аш Шарари (88), Бушал (90+8), Радиф (90+8).

Четлатиш: Радиф (90+12).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар