25.02.2024 22:44
2527
Теглар
«Ливерпул» ван Дейкнинг 118-дақиқадаги голи эвазига «Челси»ни мағлуб этиб, Лига Кубоги ғолибига айланди

Англия Лига Кубоги финалида «Челси» ва «Ливерпул» клублари ўзаро тўқнаш келишди. Асосий вақтда ҳисоб очилмади. Жамоаларнинг биттадан голи ВАР орқали бекор қилинди. Қўшимча бўлимлар якунида эса Виржил ван Дейк бурчакдан оширилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига йўллаб, мерсисайдликларга ғалаба келтирди. 

«Ливерпул» 10-бор ушбу турнирда зафар қучди. Клуб бу борада мутлақ рекордчи саналади.

Англия Лига Кубоги. Финал

ЧелсиЛиверпул 0:1

25 феврал, «Уэмбли»

Гол: ван Дейк (118).

Челси – Петрович, Гюсто, Дисаси, Колуилл, Чилуэлл (Чалоба, 113), Галлаҳер (Мадуэке, 97), Фернандес, Палмер, Кайседо, Стерлинг (Нкунку, 67), Жексон (Мудрик, 90).

Ливерпул – Келлеҳер, Брэдли (Кларк, 72), ван Дейк, Конате (Куанса, 105), Робертсон (Цимикас, 87), Эндо, Мак Аллистер (Макконнелл, 87), Гравенберҳ (Гомес, 28), Эллиотт, Диас, Гакпо (Дэннс, 87).

Огоҳлантиришлар: Чилуэлл (45+3), Брэдли (45+3), Мак Аллистер (81), Конате (82), Макконнелл (107), Палмер (120+2), Гомес (120+3).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар