25.02.2024 19:07
2427
Теглар
Лига 1. «Ланс» голларга бой баҳсда «Монако»га ютқазди, Минаминода дубл, Ҳусанов захирада қолдирилди

Франция чемпионатининг 23-турида «Ланс» ўз майдонида «Монако»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобини дурангга айлантирди. Аммо якунда меҳмонлар Минаминонинг голи эвазига яна вазиятни ўз томонларига оғдиришди. 

Мезбонлар таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди. 

«Монако» очколарини 41тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. «Ланс» 36 очко билан 6-поғонада қолди. 

Лига 1. 23-тур

ЛансМонако 2:3

25 феврал, «Боллар-Делелис»

Голлар: Ваи (31), Саид (77) — Балогун (19), Минамино (30, 90+2). 

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Балогун (82).

Ланс – Самба, Агиляр, Гради (Сотока, 46), Данзо, Медина, Чавес (Франковски, 24), Менди, Томассон (Саид, 70), Давид Кошта (Сишуба, 88), Диуф (Ал Энауи, 71), Ваи.

Монако – Маецки, Синго, Марипан, Салису, Уаттара (Диоп, 63), Минамино, Головин, Закариё, Фофана, Бен-Йеддер (Бен-Сегир, 71), Балогун (Магасса, 90).

Огоҳлантиришлар: Уаттара (25), Медина (45), Томассон (53), Менди (65), Самба (82), Диоп (90+5), Ваи (90+5), Маецки (90+6), Агиляр (90+7).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар