26.02.2024 03:07
8468
Теглар
Ла Лига. Ҳакам алмашган ўйинда Модричнинг голи «Реал»га «Севиля» устидан қийин ғалабани келтирди

Испания чемпионатининг 26-турида «Реал» ўз майдонида «Севиля»ни қабул қилиб, захирадан майдонга тушган Лука Модричнинг суперголи эвазига қийин ғалабани қўлга киритди. 

Эътиборлиси, беллашувнинг 61-дақиқасида ҳакам алмашди — жароҳат олган Исидро Диас де Мера ўрнини Карлос Фернандес эгаллади.

Мадрид клуби очколарини 65тага етказиб, 2-ўриндаги «Барселона» (57) билан фарқни яна 8 очкога қайтарди. «Севиля» 24 очко билан 15-поғонада қолди. 

Ла Лига. 26-тур

Реал — Севиля 1:0

25 феврал, «Сантиаго Бернабеу»

Гол: Модрич (81).

Реал – Лунин, Начо (Модрич, 75), Рюдигер, Менди, Кроос, Валверде, Чуамени, Васкес, Диас (Себаллос, 90), Винисиус, Родриго (Родригес, 90+4).

Севиля – Нюланд, Навас (Хуанлу Санчес, 75), Рамос, Баде, Салас (Нянзу, 90+1), Окампос (Янузай, 90+1), Оливер Торрес (Сусо, 75), Соу, Сумаре, Ан Носири, Ромеро (Велис, 75).

Огоҳлантиришлар: Кроос (35), Окампос (70), Нянзу (90+1), Соу (90+8).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар