25.02.2024 21:24
4292
Теглар
А Серия. «Наполи» «Каляри»га қарши баҳсда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Италия чемпионатининг 26-турида «Наполи» сафарда «Каляри» билан тўқнаш келиб, 90+6-дақиқада ғалабани бой берди. Осимҳеннинг голига Лувумбу жавоб берди. 

Сардинияликлар сафида жароҳатдан тикланаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов қайдномага киритилмади. 

Амалдаги чемпион 37 очко билан 9-поғонада қолди. «Каляри» 20 очко билан 19-поғонага жойлашган. 

А Серия. 26-тур

КаляриНаполи 1:1

25 феврал, «Унипол Домус»

Голлар: Лувумбу (90+6) — Осимҳен (65).

Каляри – Скуффет, Мина, Доссена, Аужелло (Ористанио, 76), Янкто (Заппа, 61), Дейола, Макумбу, Гаэтано (Виола, 61), Нандес, Лападула (Паволетти, 61; Петаня, 76), Лувумбу.

Наполи – Мерет, Маццокки (Эстигор, 85), Жезус, Рраҳмани, Оливера, Лоботка, Зелински (Каюсте, 79), Замбо-Ангисса, Кварацхелия (Политано, 73), Распадори (Линдстрем, 79), Осимҳен (Симеоне, 85).

Огоҳлантиришлар: Лападула (36), Лувумбу (48), Нандес (68), Дейола (86), Оливера (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар