Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Милан» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилди. Беллашувда кучлар тенг келди.
«Милан» 53 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди. 5 ўйинлик ғалабали серияси барҳам топган Бергамо клуби 46 очко билан 5-поғонага тушди.
А Серия. 26-тур
Милан — Аталанта 1:1
25 феврал, «Сан-Сиро»
Голлар: Леау (3) — Копмейнерс (42, пеналти).
Милан – Менян, Флоренци (Калабрия, 57), Габбия, Тиав, Эрнандес, Лофтус-Чик, Бинносир (Муса, 79), Пулишич (Окафор, 88), Адли, Леау, Жиру.
Аталанта – Карнезекки, Ҳолм (Заппакоста, 46), Жимшити, Колашинац, Скалвини (Толои, 89), Ружери (Хин, 79), де Рон, Копмейнерс, Эдерсон, Миранчук (Скамакка, 63), де Кетеларе (Лукман, 46).
Огоҳлантиришлар: де Рон (44), Леау (45), Ҳолм (45), Лукман (56), Эдерсон (90+4).