24.02.2024 02:57
3045
Теглар
«Байер» мағлубиятсиз серия бўйича Германия рекордчисига айланди

«Байер» Бундеслигада клублари ичида мағлубиятсиз серия бўйича рекордни янгилади. 

Хаби Алонсо жамоаси 23-турда «Майнц»ни (2:1) мағлуб этди.

Леверкузенликлар барча мусобақаларда кетма-кет 33та баҳсда ютқазмай, 2019-2020 йилларда «Бавария» ўрнатган рекордни (32 ўйин) янгилашди. 

«Байер» бу мавсумда ҳали мағлуб бўлгани йўқ — 29 ғалаба ва 4 дуранг. 

Бундеслига пешқадами навбатдаги турда 3 март куни «Кёлн» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар