21.02.2024 23:02
1357
Теглар
ОЧЛ. «Насаф» «Ал-Айн»га қарши 90+2-дақиқада гол ўтказиб, турнир билан хайрлашди

Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинал жавоб ўйини доирасида «Насаф» Бирлашган Араб Амирликларида «Ал-Айн»га аламли тарзда мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди.

Қаршидаги учрашувда дуранг (0:0) қайд этилгач, бу баҳс ғолиби чоракфиналга йўлланма оларди. Учрашувнинг 52-дақиқасида Акмал Мозговой «Насаф»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, уч дақиқа ўтар-ўтмас Кожо Лаба ажойиб голи билан мувозанатни тиклади – 1:1.

90+2-дақиқада эса ал-айнликларнинг ҳужуми гол билан якунлади. Раҳимийнинг зарбасини Абдувоҳид Неъматов қайтариб қололмади ва мезбонлар камбэк қайд этишди – 2:1.

Шу тариқа, «Насаф» ОЧЛ-2023/24 йилги мавсумини нимчоракфиналда якунлади. Ушбу босқичда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган яна бир клуб «Навбаҳор» эса эртага, 22 феврал куни Саудия Арабистонида «Ал-Иттиҳод»га қарши саф тортади. Дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганди.

21 феврал (чоршанба)

ОЧЛ. 1/8 финал. Жавоб учрашуви.

«Ал-Айн» (БАА) – «Насаф» (Ўзбекистон) – 2:1

Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)

Голлар: Кожо Лаба 55, Раҳими 90+2 – Акмал Мозговой 52.

«Ал-Айн»: 17.Холид Эйса, 3.Куаме Куадио, 5.Парк Йонг Ву, 6.Яҳё Нодир, 7.Омар Ацили (8.Муҳаммад Аббос Ал-Блуши, 60), 9.Кожо Лаба, 11.Бандар Муҳаммад, 16.Холид Муҳаммад, 20.Матиас Паласиос, 21.Софиан Раҳими, 40.Холид Ал Блуши (13.Аҳмад Барман, 61)

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игор Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 30.Темур Чогадзе (20.Виктор Да Силва, 83), 70.Жаба Жигаури (45.Зоран Марушич, 63)  88.Марко Станоевич (9.Жавоҳир Сидиқов, 63) 97.Бобур Абдухолиқов (44.Шаҳзод Акромов, 84).

Огоҳлантиришлар: Ал Блуши («Ал Айн») 39, Матиас Паласиос («Ал Айн») 85.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар