21.02.2024 02:24
3690
Теглар
АПЛ. «Сити» Ҳоланднинг голи эвазига қолдирилган ўйинда ғалаба қозониб, 2-ўринга кўтарилди

Англия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда «Манчестер Сити» Ҳоланднинг голи эвазига «Брентфорд»ни мағлубиятга учратди. 

Натижада Гвардиола жамоаси очколарини 56тага етказиб, «Арсенал»ни (55) ортда қолдирган ҳолда 2-ўринга кўтарилди ва пешқадам «Ливерпул» (57) билан фарқни минималлаштирди. «Брентфорд» 25 очко билан 14-поғонада қолди. 

АПЛ. 18-тур

Манчестер СитиБрентфорд 1:0

20 феврал, «Этиҳад»

Гол: Ҳоланд (71).

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Диаш, Аканжи, Силва, Родри, Фоден, Бобб (Доку, 61), Ҳоланд, Алварес (Ковачич, 89).

Брентфорд – Флеккен, Роэрслев (Годдос, 89), Йоргенсен, Ми, Айер, Регилон (Люис-Поттер, 78), Нёргор, Янелт (Йенсен, 77), Ониека (Дамсгор, 89), Висса (Мопе, 68), Тоуни.

Огоҳлантиришлар: Стоунз (45), Ми (45), Висса (60), Тоуни (68), Уокер (82).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар