20.02.2024 02:31
1186
Теглар
«Наполи» Мадзаррини истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Сарри ва Спалеттининг собиқ ёрдамчисини тайинлади

Валтер Мадзарри «Наполи» бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Унинг ўрнига Словакия миллий жамоаси устози Франческо Калцона тайинланди.

«Валтер Мадзарри — «Наполи» ва Де Лаурентислар оиласининг дўсти. Бу — оғриқли хайрлашув, чунки у қийин пайтда ёрдамга келди, аммо биз мухлисларга кўпроқ нарса кераклигини ҳам ҳисобга олишимиз керак.

Сарри ва Спалетти билан ишлаган, футболчиларнинг 80 фоизини биладиган Калцонага эътибор қаратдик. Келинг, ортиқча босимсиз унга ёрдам берайлик, чунки «Барселона»га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш қийин бўлишини биламиз.

Эртага соат 8:30да у ўз ходимлари билан шу ерда бўлади, кейин мен уни йигитлар билан таништираман. Ўйинга тезроқ тайёргарлик кўришни хоҳласак-да, УЕФА матбуот анжуманига шошилишимизга тўғри келади», — деди неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис Sky Sports'га берган интервьюсида.

21 феврал куни «Наполи» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида «Барселона»ни қабул қилади. 

Шу тариқа бу мавсумда «Наполи»да иккинчи бор бош мураббий истеъфога чиқарилди. Ноябр ойида Руди Гарсия ҳам ишдан бўшатилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар