20.02.2024 00:50
1853
Теглар
«Кристал Пэлас» Европа Лигасини ютган Гласнерни бош мураббий этиб тайинлади

«Кристал Пэлас» раҳбарияти Оливер Гласнерни бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди.

Австриялик мутахассис Лондон клуби билан 2025/26 йилги мавсум охиригача шартнома имзолади. 

«Пэлас» аввалроқ ўзаро келишувга кўра Рой Хожсон билан шартномани бекор қилганди. 

Гласнернинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги клуб «Айнтрахт» эди, у франкфуртликлар билан 2021/22 йилги мавсумда Европа Лигасида ғолиб чиққан. Оливер ўтган мавсум охирида немис жамоасини тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар