19.02.2024 13:16
2947
Кейн Тонининг рекордини янгилаб, «Бавария»даги дебют мавсумида энг кўп гол урган футболчига айланди

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Бундеслига 22-турида «Бохум» (2:3) дарвозасига тўп киритди. 

Натижада англиялик футболчининг ҳисобида 22та ўйинда 25та гол бўлди. У бу борада Лука Тони ортда қолдирди ва дебют мавсумида Бундеслигада 24тадан кўп гол урган «Бавария»нинг биринчи футболчисига айланди.

Агар барча клублар ҳисобга олинса, биринчи мавсумида Кейндан кўпроқ гол урган фақат бир футболчи бор — Уве Силер («Ҳамбург», 30та).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар