19.02.2024 22:39
2933
Теглар
Дэвиснинг агенти Барселонада Деку билан учрашди

«Бавария» ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг агенти «Барселона» спорт директори Деку билан учрашув ўтказди.

Журналист ва инсайдер Жерар Ромеро хабарига кўра, канадалик ҳимоячининг агенти Мадридда «Реал» раҳбарияти билан учрашувнинг эртасига Каталонияга келиб «Барса» раҳбарияти билан учрашган.

Аввалроқ, Дэвис «Реал» билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар берилган бўлса-да, «Барселона» ҳам уни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Маълумот учун, Алфонсонинг «Бавария» билан келишуви 2025 йилнинг июнида якунига етади. Футболчи ёзда Ла Лигага кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар