19.02.2024 00:25
1650
Теглар
Саудия Про лигаси. Митровичнинг дубли «Ал Ҳилол»га, Ҳамидулланинг дубли «Ал Иттиҳод»га ғалаба келтирди

Саудия Арабистони чемпионатида 20-турнинг сўнгги икки ўйини бўлиб ўтди. 

Пешқадам «Ал Ҳилол» (56) Митрович дублга эришган баҳсда «Ар Раэд»дан (19, 14-ўрин) устун келиб, 2-ўриндаги «Ан Наср» билан фарқни яна 7 очкога етказди. 

«Ал Иттиҳод» (34, 5-ўрин) Ҳамидулланинг голлари эвазига «Ар Риёд»ни (19, 15-ўрин) мағлуб этди. Бензема деярли 2 ойлик танаффусдан сўнг майдонга тушди. 

Саудия Про лигаси. 20-тур. 18 феврал

Ал ҲилолАр Раэд 3:1

Голлар: Митрович (3, 29 пеналти), Кулибали (52) — Саюд (90+6). 

Ал Ҳилол – Буну, Ал Бурайк (Абдулҳамид, 50), Кулибали, Ал Булайҳи (Томбакти, 59), Лоди, Милинкович-Савич (Ал Фараж, 58), Рубен Невеш, Салим Ад Досари, Майкл Ричард (Ал Ҳамдан, 76), Малком, Митрович (Аш Шаҳри, 76).

Ал ИттиҳодАр Риёд 2:0

Голлар: Ҳамидулла (12, 90+7).

Ал Иттиҳод – Ал Маюф, Ас Скурк (Ал Муса, 60), Ҳегази, Кадиш, Ал Олайян (Ҳавсави, 46), Канте, Фабино, Файсал Ал Ғамди (Aш Шамрони, 85), Бензема (Аҳмад Ал Ғамди, 71), Ромарино (Ас Саҳафи, 71), Ҳамидулла.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар