18.02.2024 22:39
1750
Теглар
Ҳойлунд АПЛда қаторасига 6 ўйинда гол урган энг ёш футболчига айланди

Расмус Ҳойлунд «Лутон»га қарши ўйинда (1-бўлимдан сўнг 2:1) 3та рекорд қайд этди.

«Манчестер Юнайтед» форварди АПЛ 25-турида дастлабки 7 дақиқада дубл қайд этди.

Биринчи тўп 37-сонияда киритилди. Бу — «МЮ» учун лига тарихида сафарда урилган энг тезкор гол. Шунингдек, бунгача  манкунианликлар Премер-лига сафар ўйинларида 7-дақиқага келиб, 2:0 ҳисобида олдинда боришмаганди. 

Шунингдек, даниялик 21 ёшу 14 кунлик форвард АПЛда қаторасига 6-ўйинида гол урди ва бундай серия қайд этган энг ёш футболчига айланди. У Жо Уиллокнинг рекордини (21 ёшу 272 кун) янгилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар