18.02.2024 23:35
3089
Теглар
АПЛ. Ҳойлунднинг дубли «МЮ»га қаторасига 4-ғалабани келтирди

Англия чемпионатининг 25-турида «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Лутон»ни Ҳойлунднинг дубли эвазига мағлубиятга учратди. 

Қаторасига 4-ғалабани қўлга киритган тен Ҳаг жамоаси очколарини 44тага етказиб, 6-ўринни мустаҳкамлади ва ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-поғонадан («Астон Вилла») 5 очкога ортда қолмоқда. «Лутон» 20 очко билан 17-ўринда қолди. 

АПЛ. 25-тур

ЛутонМанчестер Юнайтед 1:2

18 феврал, «Кенилуорт Роуд»

Голлар: Моррис (14) — Ҳойлунд (1, 7).

Лутон – Камински, Белл, Ошо, Менжи, Даути (Берри, 82), Баркли, Чонг (Кларк, 68), Локонга, Огбене, Вудроу (Таунсенд, 68), Моррис.

Манчестер Юнайтед – Онана, Далот, Варан, Магуайр (Эванс, 46), Шоу (Линделёф, 45), Каземиро (Мактоминей, 46), Фернандеш, Майну, Гарначо, Рэшфорд, Ҳойлунд (Амрабат, 86).

Огоҳлантиришлар: Вудроу (17), Шоу (20), Каземиро (34), Магуайр (42), Таунсенд (70), Майну (75), Линделёф (81), Ошо (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар