19.02.2024 03:07
2802
Теглар
А Серия. «Монца» голларга бой баҳсда «Милан»нинг 9 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Италия чемпионатининг 25-турида «Милан» голларга бой баҳсда «Монца»га имкониятни бой берди. 

2-бўлим бошида Йович қизил карточка олиб, мағлубиятга учраётган «россонери»ни қийин аҳволга солиб қўйди. Пиоли жамоаси 10 киши билан билан ҳисобни тенглаштирди, аммо якунда барибир мезбонлар ғалабани илиб кетишди. 

9 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топган Пиоли жамоаси 2-ўриндаги «Ювентус»дан (54) ўзиб кетолмади ва 52 очко билан 3-поғонада қолди. «Монца» 33 очко билан 11-ўринга кўтарилди. 

А Серия. 25-тур

МонцаМилан 4:2

18 феврал, «Бриантео» 

Голлар: Пессина (45, пеналти), Мота (45+6), Бондо (90), Коломбо (90+5) — Жиру (65), Пулишич (88). 

Монца – Ди Грегорио (Соррентино, 43), Биринделли, Мари, Иццо, Карбони, Галярдини, Пессина, Колпани (Педру Перейра, 81), Карбони (Бондо, 66), Журич (Коломбо, 66), Мота (Малдини, 81).

Милан – Менян, Флоренци (Муса, 83), Габбия, Тиав, Эрнандес, Лофтус-Чик, Бинносир (Жиру, 54), Адли (Рейндерс, 46), Чуквуэзе (Пулишич, 46), Окафор (Леау, 46), Йович.

Огоҳлантиришлар: Журич (33), Пессина (45), Мота (76), Бондо (76), Габбия (83).

Четлатиш: Йович (52).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар