18.02.2024 00:58
2571
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ан-Наср»дан навбатдаги ғалаба, Роналдудан 21-гол

Саудия чемпионати 20-тури доирасида «Ан-Наср» ўз майдонида «Ал-Фотеҳ» устидан ғалабага эришди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида Роналду ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар 29-дақиқада фарқни тенглаштиришди. 72-дақиқада эса Отавио томонидан киритилган гол Ар-Риёд клубига ғалаба келтирди – 2:1.

Шу тариқа, «Ан-Наср» 49 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Ал-Ҳилол» бир ўйин захирасига эга бўлиб, 53 очкога эга. «Фотиҳ» 7-ўриндан жой олган. Шу куни Роналду турнир жорий мавсумидаги 21-голини киритиб, тўпурарлар курашида яққол етакчилик қилмоқда.

Саудия Арабистони Про лигаси. 20-тур

Ан-Наср – Ал-Фотеҳ 2:1

Голлар: 1:0 – 17 Роналду, 1:1 – 29 Al Najdi, 2:1 – 72 Отавио.

Ан-Наср – Ал-Наджар (Абдулла, 26), Ал-Ганам (Ал-Амри, 81), Лапорт, Ал-Авджами, Теллес, Брозович, Отавио (Ал-Нажи, 90), Талиска, Ал-Хайбари, Мане, Роналду.

Ал-Фотеҳ – Ринне, Ал-Зубайди, Денайер, Саадан, Al Najdi, Селараян, Али, Тельо (Al-Shurafa, 79), Бендебка (Ал-Авджами, 89), Жанини (Ал-Хассан, 68), Батна.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар