16.02.2024 18:30
1036
Клопп 10-марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди, Жота ҳам январ ойида тенгсиз бўлди

Англия Премьер-лигаси январ ойи якунларига кўра, ой лауреатларини эълон қилди.

Унга кўра, «Ливерпул» устози Юрген Клопп январ ойида энг яхши мураббийи деб топилди. Немис мутахассиси фаолияти давомида 10-марта бу совринга эга чиқди. У бу борада Дэвид Мойеснинг натижасини (10 марта) такрорлаган бўлса, ундан фақатгина Пеп Гвардиола (11), Арсен Венгер (15) ва Алекс Фергюсон (27) кўпроқ бу совринга эга чиққан.

Энг яхши ўйинчи соврини ҳам «Ливерпул» аъзосига насиб қилди. Диогу Жота январ ойида тенгсиз футболчи деб топилди. У ўтган ойда 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар