16.02.2024 12:10
2458
Теглар
Диас жиддий жароҳатдан қутулиб қолди ва «Реал» машғулотларига қайтди

Браим Диас «Лейпциг»га қарши ўйинда жароҳатдан қутулиб қолди.

«Реал» яримҳимоячиси сешанба куни бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси 1/8 финал баҳсида (1:0) жароҳат олди ва алмаштиришларини сўради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, текширувда Браимга жиддий зарар етмагани маълум бўлди. У якшанба куни Ла Лига доирасида «Райо Валекано»га қарши ўйинга тайёр бўлади.

24 ёшли испан «Реал»нинг умумий гуруҳдаги машғулотларига қайтди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар