16.02.2024 00:17
3710
Теглар
Бабаян — «Навбаҳор» ҳали формада эмаслиги, янги футболчилар ва Жиддадаги жавоб баҳси ҳақида

«Навбаҳор» бош мураббийи Самвел Бабаян ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Ал Иттиҳод» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Муҳим ўйин ўтказдик. Стадионимиздаги очилиш баҳси эди. Оптимал формада эмаслигимиз кўринди. Айрим футболчилар жамоага қўшилганига бир ҳафта бўлди. Лекни йигитлар уюшқоқлик билан ўйнашди. Майдоннинг ҳар қисмида курашдик, бунинг учун йигитларга раҳмат. 

Натижага келсак, Осиёнинг кучли жамоаларидан бири билан ўйнадик ва очиқ футбол ўйнаш қимматга тушиши мумкин эди. Рақибнинг икки футболчиси ЕЧЛда ғолиб бўлган. Дастлабки баҳс бўлганига ҳам қийналдик. Ҳали формада эмасмиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Сафардаги ўйинга керакли натижага эришиш учун борамиз ва уни юқори даражада ўтказамиз, деб ўйлайман.

Жокич ҳимояда ўйнагани? Бу Йўлдошевнинг жароҳати сабаб заруратдан эди. Йован бугун ишончли ўйин кўрсатди. Унга исталган позицияни ишониб топшириш мумкин.

Янги футболчилар? Ҳамробеков ва Сайфиевнинг мослашишига кўп вақт талаб этилмайди. Рақиб дарвозаси олдида хавф туғдиришдан ташқари ҳимояга-да ёрдам берган Руслан Жияновни ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

Трансферлар ойнаси очиқ, аммо янги футболчи олсак, у Чемпионлар Лигасида ўйнай олмайди. Буни раҳбарият билан муҳокама қиламиз. Бюджетимиз чекланган», — дея Бабаяннинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Жавоб беллашуви 22 феврал куни Жиддада ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар