14.02.2024 20:57
2428
Теглар
ОЧЛ. «Насаф» нимчоракфинал дастлабки ўйинида «Ал-Айн» билан дуранг ўйнади

Осиё Чемпионлар лигаси нимчоракфинал дастлабки ўйини доирасида «Насаф» Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Айн» клубини қабул қилди.

Қаршида ўтган учрашувда Ўзбекистонда янги футбол мавсумини мухлислар соғиниб қолгани кўринди. Шу куни стадионда 15 мингдан ортиқ томошабин «Насаф» жамоасини қўллаб-қувватлаб турди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари янги мавсумдаги дастлабки расмий ўйинда БАА клуби билан дуранг қайд этишди. Ўйин давомида ҳар икки томонда ҳам ҳисобни очиш учун бир қатор вазиятлар яратилган бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди – 0:0.

Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин 21 феврал куни Ал-Айнда бўлиб ўтади ва чоракфинал йўлланмаси соҳиби аниқланади.

ОЧЛ-2023/24. 1/8 финал. Дастлабки учрашув.

14 феврал (чоршанба)

«Насаф» (Ўзбекистон) – «Ал-Айн» (БАА) – 0:0

Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад (Иордания)

Қарши. «Марказий» стадион. 15 186 томошабин

ВАР: Абдулла Али Ал Марри (Қатар)

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Муродбек Раҳматов, 22. Игор Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (44. Шаҳзод Акрамов, 84), 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сиддиқов (88.Марко Станоевич, 62), 30. Темур Чогадзе (20. Виктор Да Силва, 62), 77. Ойбек Бозоров (45. Зоран Марушич, 84), 14. Шароф Муҳитдинов (34.Шерзод Насруллаев, 54), 97. Бобур Абдухолиқов.

«Ал-Айн»: 17. Холид Эйса, 3. Куаме Куадио, 16. Холид Муҳаммад Алхошми, 40. Холид Ал Блуши (8. Муҳаммад Ал-Булуши, 73), 5. Парк Йонг Во, 6. Яҳё Нодир, 11. Бандар Муҳаммад, 21. Софиан Раҳими, 42. Жонатас, 70. Абдул Карим Траоре, 9. Кожо Лаба

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Сиддиқов 10, Игор Голбан 13, Акмал Мозговой 45 – Холид Ал Булуши 18, Куаме Куадио 81.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар