11.02.2024 20:57
2093
Теглар
АПЛ. «Арсенал» сафарда «Вест Ҳэм»ни 6:0 ҳисобида тор-мор этиб, реванш олди

Англия чемпионатининг 24-турида «Арсенал» Лондон дербисида «Вест Ҳэм»га жавобсиз 6та гол урди. Сака дублга эришган бўлса, Райс собиқ жамоасига қарши гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

«Тўпчилар» ушбу ғалаба орқали реванш олишди. Чунки Артета шогирдлари бу мавсумда Мойес жамоасига икки бор ютқазганди — Лига Кубогида (1:3) ва 1-даврада (0:2). 

«Арсенал» очколарини 52тага етказиб, 2-ўриндаги «Манчестер Сити»га етиб олди ва пешқадам «Ливерпул»дан (54) 2 очкога ортда қолмоқда. 36 очкоси бор «Вест Ҳэм» 8-поғонага тушиб кетди. 

АПЛ. 24-тур

Вест ҲэмАрсенал 0:6

11 феврал, «Лондон Стэдиум»

Голлар: Салиба (32), Сака (41 пеналти, 63), Габриэл (44), Троссар (45+2), Райс (66).

Вест Ҳэм – Ареоля, Цоуфал, Зума (Мавропанос, 46), Агерд, Эмерсон (Крессуэлл, 76), Жонсон, Уорд-Проуз, Соучек, Алварес (Филлипс, 46), Қуддус, Боуэн.

Арсенал – Райя, Уайт (Соареш, 77), Габриэл, Салиба, Кивер, Эдегор, Райс (Эл Ненни, 67), Ҳавертц, Троссар (Нкетиа, 67), Мартинелли (Нванери, 77), Сака (Нелсон, 67).

Огоҳлантиришлар: Алварес (9), Ареоля (38), Қуддус (76), Филлипс (90+1).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар