12.02.2024 02:42
1614
Теглар
А Серия. Теонинг голи «Милан»га «Наполи» устидан ғалаба келтирди

Италия чемпионатининг 24-турида «Милан» ўз майдонида скудетонинг амалдаги соҳиби «Наполи»ни қабул қилиб, Тео Эрнандеснинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. 

Пиоли жамоаси очколарини 52тага етказиб, 2-ўриндаги «Ювентус»га (53) яқинлашиб олди. Неапол клуби 35 очко билан 9-поғонада қолди. 

А Серия. 24-тур

МиланНаполи 1:0

11 феврал, «Сан-Сиро»

Гол: Эрнандес (25).

Милан – Менян, Калабрия (Флоренци, 37), Кер (Симич, 66), Габбия, Эрнандес, Лофтус-Чик, Бинносир (Муса, 65), Пулишич (Хименес, 81), Адли, Леау, Жиру (Йович, 80).

Наполи – Голлини, Ди Лоренцо, Жезус (Нгонж, 90), Рраҳмани, Эстигор (Политано, 46), Маццокки (Оливера, 76), Лоботка, Зелински (Линдстрем, 76), Замбо-Ангисса, Кварацхелия, Симеоне (Распадори, 55).

Огоҳлантириш: Жезус (85).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар