08.02.2024 18:11
4287
Теглар
Жасур Ҳасанов, Виталий Денисов, Даврон Ҳошимов «Бухоро» машғулотларида иштирок этмоқда

Ўзбекистон миллий жамоасининг бир қатор футболчилари янги мавсумни Про лига клубида ўтказишлари мумкин.

Tribuna.uz’га маълум қилинишича, Про лига янги мавсумига Улуғбек Бақоев бошқарувида тайёргарлик кўраётган «Бухоро» жамоаси сафига Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчилари Жасур Ҳасанов, Виталий Денисов, Даврон Ҳошимов, Артём Филипосян ва Фозил Мусаев келиб қўшилган. Тажрибали ўйинчилар бухороликлар сафида Тожикистонда ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Бақоев бошқарувидаги жамоа олдига 2024 йилги мавсумда Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, «Бухоро» 2023 йилги мавсум якунларига кўра, Суперлигадан қуйи лигага равона бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар