09.02.2024 00:55
2086
Теглар
Миллатлар Лигаси янги мавсумига қуръа ташланди — Италия, Белгия ва Франция бир гуруҳда

Миллатлар Лигасининг 2024/25 йилги мавсумига қуръа ташланди. 

А лига

1-гуруҳ: Хорватия, Португалия, Полша, Шотландия

2-гуруҳ: Италия, Белгия, Франция, Исроил

3-гуруҳ: Нидерландия, Венгрия, Германия, Босния ва Ҳерцеговина

4-гуруҳ: Испания, Дания, Швейцария, Сербия

Б лига

1-гуруҳ: Чехия, Украина, Албания, Грузия

2-гуруҳ: Англия, Финляндия, Ирландия, Греция

3-гуруҳ: Австрия, Норвегия, Словения, Қозоғистон

4-гуруҳ: Уэлс, Исландия, Черногория, Туркия

С лига

1-гуруҳ: Швеция, Озарбойжон, Словакия, Эстония

2-гуруҳ: Руминия, Косово, Кипр, Гибралтар/Литва

3-гуруҳ: Люксембург, Болгария, Шимолий Ирландия, Беларус

4-гуруҳ: Арманистон, Фарер ороллари, Шимолий Македония, Латвия

Д лига

1-гуруҳ: Гибралтар/Литва, Сан-Марино, Лихтенштейн

2-гуруҳ: Молдова, Малта, Андорра

Саватчалар Миллатлар лигасининг 2022/2023 йилги мавсум натижалари бўйича жамоалар рейтингига кўра шакллантирилди.

Ҳар бир жамоа гуруҳ босқичида гуруҳдаги рақиблари билан уйда ва сафарда ўйнайди.

Миллатлар Лигаси форматига плей-офф босқичи қўшилади, унинг ўйинлари 2025 йил март ойида бўлиб ўтади. А лига гуруҳлари ғолиблари ва 2-ўринларини эгаллаган жамоалар чоракфиналда ўзаро уйда ва сафарда ўйнайди, энг яхши 4та жамоа 2025 йилнинг июнига мўлжалланган финал босқичига йўл олади.

А ва Б лигаларида 4-ўринни эгаллаганлар мос равишда Б ва C лигаларига ўтишади. C лигасида 4-ўринни эгаллаганлардан энг ёмон кўрсаткич қайд этган икки жамоа Д лигасига тушади.

Б, C ва Д лигаларидаги гуруҳ ғолиблари автоматик тарзда мос равишда А, Б ва C лигаларига кўтарилади.

А лигаси гуруҳларидаги 3-ўринлар ва Б лигаси гуруҳларидаги 2-ўринлар, шунингдек, Б лигаси гуруҳларидаги 3-ўринлар ва C лигаси гуруҳларидаги 2-ўринларни эгаллаган жамоалар юқорига кўтарилиш ёки тушиш учун плей-офф ўйинларида ўзаро уй ва сафарда ўйнайди.

Шунингдек, C лигасида 4-ўринни эгаллаган энг яхши икки жамоа ва Д лигасида 2-ўринни эгаллаган икки жамоа ўртасида плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар