07.02.2024 12:44
22937
Теглар
Остон Ўрунов Эрон клубида қанча маош олиши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Остон Ўруновнинг «Персиполис»даги маоши маълум қилинди.

Россиялик инсайдер Иван Карпов дастлаб, 23 ёшли футболчи Эрон клубида йиллик 750 минг АҚШ доллари маош олиши, бу ойига 62 500 АҚШ долларига тўғри келиши ҳақида хабар берганди. Кўп ўтмай, хабарни янгилаб, Ўрунов «Персиполис» билан 1,5 йиллик шартнома имзолагани ва унга кўра, бу муддат учун умумий 900 минг АҚШ доллари маош олишини маълум қилди.

Маълумот учун, «Персиполис» Эрон чемпионатида 15-турдан кейин 3-ўринда бормоқда. Клуб 30 очко билан пешқадам «Истиқлол»дан 2 очкога ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўруновнинг «Спартак»даги йиллик маоши 600 минг АҚШ долларини ташкил этарди. У 2023 йил бошида Москва клуби билан хайрлашиб, «Навбаҳор»га кўчиб ўтганди. Наманган клубини эса эркин агент сифатида тарк этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар