06.02.2024 21:59
2492
Теглар
Осиё кубоги-2023. Иордания Жанубий Кореяни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди

Осиё кубоги-2023 ҳал қилувчи ўйинига йўлланма олган дастлабки миллий жамоа номи маълум бўлди.

Яримфинал доирасидаги Жанубий Корея ва Иордания ўртасидаги учрашув олдидан кўпчилик фаворит сифатида корейсларни кўрсатган бўлса-да, Иордания сенсацион натижа кўрсатди дейиш мумкин.

53-дақиқада Ан-Наймат «Аҳмад бин Али» ўйингоҳини ларзага солиб ҳисобни очди – 1:0.

66-дақиқада эса Ат-Тамари корейслар дарвозасига иккинчи голни йўллаб, ўйин масаласини амалда ҳал қилди – 2:0.

Сон Ҳён Мин етакчилигидаги корейслар ўйин охирига қадар ҳисобни ўзгартириш учун интилишди, аммо Иордания ишончли ғалабани сақлаб қолди ва ўз тарихида илк марта финалчига айланди. Иккинчи финалчи эртага, 7 феврал куни Қатар ва Эрон ўртасидаги учрашувдан кейин маълум бўлади.

Осиё кубоги. Яримфинал. 6 феврал

Иордания – Жанубий Корея 2:0

Голлар: 1:0 – 53 Ан-Наймат, 2:0 – 66 Ат-Тамари.

Иордания – Абу-Лайла, Хаддад, Мари, Абу-Араб, Насиб, Ҳасан Ҳашиш, Ал-Марди, Ар-Рашдан, Ар-Равадбаҳ, Ҳаммад, Ат-Тамари, Ан-Наймат.

Жанубий Корея – Чжо Хен У, Ким Тхэ Хван, Ким Ен Гвон, Чжон Син Хен, Соль Ен У, Ли Чжэ Сон (Чжон Ву Ен, 81), Пак Ен У (Чжо Гю Сон, 56), Хван Ин Бом, Ли Кан Ин, Сон Ҳён Мин, Хван Хи Чхан (Ян Хен Чжун, 81).

Огоҳлантиришлар: Хван Ин Бом (15), Хаддад (45), Ҳасан (64), Чжон Син Хен (84).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар