06.02.2024 03:08
4326
Теглар
АПЛ. «Ман Сити» Фоденнинг ҳет-триги эвазига ноқулай рақибини мағлуб этди

Англия чемпионатининг 23-турида «Манчестер Сити» сафарда «Брентфорд» билан баҳс юритиб, Фоденнинг ҳет-триги эвазига иродали ғалабага эришди. 

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» Лондон клубига ўтган мавсумнинг иккала ўйинида ҳам мағлуб бўлишганди. 

Гвардиола жамоаси очколарини 49тага етказиб, 2-ўринга қайтди ва пешқадам «Ливерпул»дан 2 очкога ортда қолмоқда. Шу билан бирга амалдаги чемпион захирасида яна бир ўйин бор. «Брентфорд» 22 очко билан 15-поғонада қолди. 

АПЛ. 23-тур

БрентфордМанчестер Сити 1:3

5 феврал, «Брентфорд Комюнити» 

Голлар: Мопе (21) — Фоден (45+3, 53, 70).

Брентфорд – Флеккен, Роэрслев (Люис-Поттер, 76), Ми, Пиннок, Коллинз, Регилон (Айер, 79), Нёргор, Йенсен (Дамсгор, 77), Янелт (Ярмолюк, 76), Мопе (Баптист, 90+1), Тоуни.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аке, Диаш, Гвардиол, Силва (Доку, 71), Фоден, де Брюйне, Родри, Ҳоланд (Ковачич, 86), Алварес.

Огоҳлантириш: Мопе (31).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар