04.02.2024 14:16
6412
Жалолиддин Машарипов — «Истиқлол» футболчиси

Жалолиддин Машарипов фаолиятини Эронда давом эттиради. 

«Истиқлол» клуби Ўзбекистон  миллий жамоаси яримҳимоячиси билан 1,5 йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди. 

30 ёшли футболчи аввалроқ Грециянинг «Пансеррайкос» клуби билан келишувни бекор қилганди. Унинг «Навбаҳор»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Маълумот учун, «Истиқлол» Эрон чемпионатида 15-турдан сўнг 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар