04.02.2024 18:39
3407
Теглар
Ҳусайн Норчаев «Нефтчи» билан шартнома имзолади

«Нефтчи» навбатдаги трансферни амалга оширди. 

Россиянинг «Алания» футбол клубига тегишли 21 ёшли ҳужумчи Хусайн Норчаев 2024 йилги мавсумни ижара асосида Фарғона клубида ўтказадиган бўлди. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон олимпия жамоаси форварди ўтган мавсумда Россия биринчи дивизионида жами 8та баҳсда майдонга тушиб, 2та голга ассистентлик қилган.

Норчаев «Насаф» тарбияланувчиси саналади ва 2020-2022 йилларда Қарши жамоаси асосий таркибида ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар