03.02.2024 18:32
1497
Теглар
Осиё кубоги-2023. Эрон Япония билан ўйинда 90+6-дақиқада камбэк қилиб, яримфиналга чиқди

Осиё кубоги чоракфинали доирасидаги Япония ва Эрон ўртасидаги учрашувда форслар камбэк қилиб, яримфиналга йўлланма олди.

Морита 28-дақиқада кунчиқар юрт вакилларини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Моҳебий 55-дақиқада Озмуннинг узатмасини голга айлантирди – 1:1.

Сўнгги дақиқаларгача ҳужумкорликни давом эттирган форслар 90+6-дақиқада пеналти ишлаб, Жаҳонбахшнинг голи эвазига яримфинал йўлланмасини қўлга киритишди.

Осиё кубоги. 1/4 финал

Эрон – Япония 2:1

Голлар: 0:1 – 28 Морита, 1:1 – 55 Моҳебий, 2:1 – 90+6, пенальти Жаҳонбахш.

Эрон – Бейронванд, Ризоён, Халилзода, Канаанизадегон, Муҳаммадий, Чашмий, Ибраҳимий, Иззатоллоҳий, Моҳебий (Туробий, 90), Жаҳонбахш, Қуддус, Озмун (Ансарифард, 90).

Япония – Судзуки, Майкума, Итакура, Томиясу, Ито, Доан (Асано, 90), Эндо, Кубо (Митома, 67), Морита (Hosoya, 90), Уэда, Маэда (Минамино, 67).

Огоҳлантиришлар: Итакура (24), Уэда (48).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар