02.02.2024 23:11
1716
Теглар
Осиё кубоги-2023. Жанубий Корея Австралия билан ўйинда камбэк қилиб, яримфиналга чиқди

Осиё кубоги-2023 чоракфинали доирасидаги иккинчи баҳсда турнир фаворитларидан бири мусобақани тарк этди.

Австралия ва Жанубий Корея ўртасидаги учрашувда Гудвиннинг ягона голи чемпионликка асосий даъвогарлар қаторига киритилган корейсларни уйига равона қилишга жуда яқин эди. Аммо, 90+6-дақиқада Сон Ҳён Мин пеналти ишлагач, Чхан мувозанатни тиклаб, жамоаларни қўшимча бўлимларга таклиф қилди – 1:1.

Корейслар сўнгги уч кунда иккинчи марта 120 дақиқалик баҳсда тўп сурган бўлишига қарамай, экстра-таймларда устунлик қилишди. 104-дақиқада Сон яна катта саҳнага чиқиб, жарима зарбасидан супергол муаллифига айланди – 2:1.

Шу тариқа, Сон Ҳён Мин етакчилигидаги корейслар камбэк қилиб, Австралияни турнирдан чиқариб юборишди. Жанубий Корея яримфиналда Иорданияга қарши ўйнайдиган бўлди.

Осиё кубоги-2023. Чоракфинал

Австралия – Жанубий Корея 1:2

Голлар: 1:0 – 42 Гудвин, 1:1 – 90+6, пенальти Хван Хи Чхан, 1:2 – 104 Сон Ҳён Мин.

Австралия – Райан, Аткинсон (Миллер, 73), Суттар, Роулз, Бехич, Ирвайн, Баккус (О`Нил, 70), Меткалф (Макгри, 70), Гудвин (Бос, 73), Бойл, Дьюк.

Жанубий Корея – Чжо Хен У, Ким Тхэ Хван, Ким Ен Гвон, Ким Мин Чжэ, Соль Ен У, Пак Ен У, Хван Ин Бом (Хон Хен Сок, 77), Ли Кан Ин, Сон Ҳён Мин, Хван Хи Чхан, Чжо Гю Сон (Ли Чжэ Сон, 69).

Четлатиш: О`Нил, 105.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар