02.02.2024 18:31
2781
Теглар
Осиё кубоги-2023. Иордания Тожикистонни мағлуб этиб, дастлабки яримфиналчига айланди

Осиё кубоги-2023 чоракфинал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашув якунига етди.

«Аҳмад бин Али» стадионида ўтган баҳсда Тожикистон миллий жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Тайм қўшниларимиз ҳужумчиси Шаҳром Самиевнинг 29-дақиқада жароҳат олиб, майдонни кўзда ёш билан тарк этгани билан ёдда қолди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйинда тенгкураш кузатилган бўлса-да, Мабатшоев яккама-якка вазиятда ҳисобни очиш имкониятини қўлдан чиқарди. Кўп ўтмай, иорданияликларнинг бурчакдан етказган узатмаси Ваҳдат Ханоновнинг автоголи билан якунланди – 0:1. Учрашув якунигача иорданияликлар ҳисобдаги устунликни сақлаб қолишди ва дастлабки яримфиналчига айланишди.

Шу тариқа, Тожикистон миллий жамоаси турнирдаги дебютида чоракфиналгача етиб келди. Иордания яримфиналда Жанубий Корея – Австралия жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Осиё кубоги-2023. Чоракфинал

Тожикистон – Иордания – 0:1

Ҳакам: Фу Минг (Хитой)

Гол: Ваҳдат Ханонов, 66 автогол.

Иордания: 1.Ёзид Абулайла, 3.Абдаллаҳ Насиб, 5.Язан Ал Араб, 8. Нур Аль (Муҳаммад, 81), 9.Али Олван, 10.Муса Ат-Тамари, 11.Язан Ал Наймат, 13.Маҳмуд Ал Марди (Ибраҳим Сами, 81), 14.Рожаи Айед, 17.Салим Ал Ажалин, 23.Эҳсон Ҳаддад.

Тожикистон: 1. Рустам Ятимов, 2. Манучехр Сафаров, 6. Ваҳдат Ханонов, 2. Зоир Жўрабоев, 19. Ахтам Назаров, 17. Эҳсон Панжшанбе, 7. Парвизжон Умарбаев, 14. Алишер Шукуров, 10. Алишер Жалилов (Нуриддин Ҳамроқулов, 77), 15. Шервони Мабатшоев, 22. Шаҳрам Самиeв (Рустам Соиров 28, Алижон Айни, 82).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар