02.02.2024 23:18
2529
Теглар
«Насаф» Бобур Абдухолиқов клубга қайтганини эълон қилди

Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Осиё кубоги-2023да иштирок этаётган Бобур Абдухолиқов «Насаф»га қайтди.

«Насаф» футбол клуби Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси ва ўтган мавсумда Қозоғистон чемпиони ва чемпионат тўпурари бўлган ўз тарбияланувчиси Бобур Абдухолиқовни ортга қайтарди.

Ҳужумчи жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Футболчи 2024 йил охиригача клубимиз шарафини ҳимоя қилади», - дейилади Қарши клуби матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Бобур Абдухолиқов 2015-2020 йиллар давомида ушбу жамоа сафида тўп сурган. Шу давр мобайнида ҳужумчи клуб таркибида жами 134 та ўйин ўтказиб 50та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар