02.02.2024 03:24
3515
Теглар
Ла Лига. «Реал» қолдирилган ўйинда ғалаба қозониб, пешқадамга айланди

Испания чемпионатининг 20-туридан ўрин қолдирилган баҳсда «Реал» Мадрид дербисида «Хетафе»ни Хоселунинг дубли эвазига мағлубиятга учратди. 

Беллашувда «қаймоқранглилар» ҳимоячиси Антонио Рюдигер жароҳат олди ва 1-бўлимдан сўнг алмаштирилди. Шу тариқа жамоада соғлом бўлган фақат бир марказий ҳимоячи — Начо қолди. 

Анчелотти жамоаси очколарини 57тага етказиб, «Жирона»ни (55) ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланди. 29 очкоси бор «Хетафе» 10-поғонада қолди. 

Ла Лига. 20-тур

ХетафеРеал 0:2

1 феврал, «Колизеум Алфонсо Перес»

Голлар: Хоселу (14, 56).

Хетафе – Сория, Кармона (Хорди, 46), Суарес, Дуарте (Латаса, 46), Алдерете, Алварес, Жене (Рико, 46), Максимович (Сантияго, 88), Миля, Гринвуд, Майорал (Мата, 88).

Реал – Лунин, Начо, Рюдигер (Камавинга, 46), Менди, Модрич, Валверде, Чуамени, Беллингем (Карвахал, 88), Васкес, Винисиус (Родриго, 75), Хоселу (Диас, 88).

Огоҳлантиришлар: Жене (26), Менди (30). 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар