31.01.2024 18:25
4887
Теглар
Осиё кубоги-2023. Япония Баҳрайнни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди

Осиё кубоги нимчоракфинали доирасидаги чоршанба кунги дастлабки ўйинда Япония Баҳрайнга қарши майдонга тушди.

«Ат-Тумама» стадионида ўтган баҳсда турнир фаворити Япония Баҳрайнни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олди – 3:1.

Шу тариқа, Япония миллий жамоаси Австралия, Тожикистон, Иордания, Қатар, Ўзбекистон, Жанубий Кореядан кейинги чоракфиналга чиққан 7-жамоага айланди. Кунчиқар юрт вакиллари 1/4 финалда Сурия – Эрон жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Осиё кубоги. 1/8 финал

Баҳрайн – Япония 1:3

Голлар: 0:1 – 31 Доан, 0:2 – 49 Кубо, 1:2 – 64, автогол Судзуки, 1:3 – 72 Уэда.

Баҳрайн – Lutfalla, Adel, Бакер, Аль-Хайям, Ali Abdulla Marhoon (Ал-Ҳумайдан, 64), Муҳаммад Юсуф (Атеде, 77), Ал-Асуад (Ал-Хашаш, 77), Ал-Шайх, Ali, Али Мадан, Юсуф.

Япония – Судзуки, Maikuma, Итакура, Томиясу, Накаяма, Эндо, Доан (Матида, 80), Кубо (Минамино, 68), Хатате (Морита, 36), Накамура (Митома, 68), Уэда (Асано, 80).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар