30.01.2024 21:39
3985
Теглар
Рустам Имомали Тожикистон миллий жамоасига 450 минг АҚШ доллари мукофот пули ажратди

Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Имомали мамлакат миллий жамоасининг Осиё кубоги-2023даги муваффақиятли натижаларини инобатга олган ҳолда мукофот пули билан тақдирлади.

Тожикистон миллий жамоаси Ливанни мағлуб этиб, гуруҳдан плей-офф йўлланмасини қўлга киритигач, 300 минг АҚШ доллар пул мукофоти олган.

Тожикистон миллий жамоаси 2023 йилги Осиё Кубоги 1/8 финалида Бирлашган Араб Амирликлари устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:1, пенальтилар бўйича 5:3) ТФФ президенти яна 150 минг доллар мукофот пули ажратди.

Рустам Имомалининг телеграмдаги расмий каналида ёзилишича, Тожикистон миллий жамоаси Иордания билан баҳсда ғалаба қозониб, яримфиналга йўлланма олса, жамоа қўшимча 200 минг АҚШ доллари мукофот пули билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон миллий жамоаси Осиё кубогидаги дебютида турнирда чоракфиналгача етиб келди.

Маълумот учун, 36 ёшли Рустам Имомали ўз вақтида Душанбенинг «Истиқлол» клуби шарафини ҳимоя қилган. У Тожикистон миллий кенгаши раиси, Душанбе шаҳри ҳокими ва Тожикистон футбол федерацияси президенти саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар