31.01.2024 00:00
2353
Теглар
Осиё кубоги-2023. Жанубий Корея Саудия Арабистонини пеналтилар сериясида мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди

Осиё кубоги-2023 нимчоракфинали доирасидаги финал олди финал дея таърифланган Саудия Арабистони ва Жанубий Корея баҳси пеналтилар сериясигача давом этди.

Шиддатли ўтган баҳснинг иккинчи бўлими бошида саудияликлар сафида захирадан майдонга тушган Радифнинг голи Саудия Арабистонига Жанубий Корея устидан муҳим ғалабани келтиришга яқин эди. Аммо 90+9-дақиқада корейсларнинг кетма-кет ҳужумларидан бири Чжонинг голи билан якунлади – 1:1.

Ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев жамоаларни қўшимча бўлимларга таклиф этгач, 120 дақиқа давом этган баҳсда ғолиб номи аниқланмади.

Пеналтилар сериясида эса омад корейсларга кулиб боқди. Шу тариқа, турнир фаворитларидан бири бўлмиш Роберто Манчини мураббийлигидаги Саудия Арабистони Осиё кубоги-2023 билан хайрлашди. Жанубий Корея эса Австралия, Тожикистон, Қатар, Иордания, Ўзбекистондан кейин 1/4 финалга чиққан 6-жамоага айланди. Юрген Клинсманн шогирдлари чоракфиналда 2 феврал куни Австралияга қарши майдонга тушади.

Осиё кубоги-2023. Нимчоракфинал

Саудия Арабистони – Жанубий Корея 1:1. Пеналтилар серияси: 2:4

Голлар: 1:0 – 46 Радиф, 1:1 – 90+9 Чжо.

Саудия Арабистони – Ал-Кассар, Абдулҳамид, Ал-Авжами, Ал-Булайхи, Томбакти, Ал-Бурейк, Канно, Ал-Ҳайбари, Ад-Досари (Ал-Муваллад, 72), Ад-Досари (Ғариб, 84), Аш-Шаҳри (Радиф, 46).

Жанубий Корея – Чжо Хен У, Ким Тхэ Хван, Ким Ен Гвон, Чжон Син Хен (Пак Ен У, 64), Ким Мин Чжэ, Соль Ен У, Ли Чжэ Сон (Чжо Гю Сон, 64), Хван Ин Бом, Ли Кан Ин, Чжон Ву Ен (Хван Хи Чхан, 54), Сон Ҳён Мин.

Огоҳлантиришлар: Ким Ен Гвон (49).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар