29.01.2024 23:55
3172
Теглар
Қатар-2023 томошабинлар ташрифи бўйича Осиё кубоги рекордини янгилади

Қатарда ўтаётган Осиё кубоги-2023 баҳслари томошабинлар ташрифи бўйича турнир тарихида етакчилик қилмоқда.

Жумладан, «Ал-Байт» стадионида ўтган нимчоракфинал доирасидаги Қатар – Фаластин (2:1) ўйинидан Осиё кубоги-2023 баҳсларини кузатиш учун стадионга ташриф буюрган мухлислар сони 1 миллиондан ошгани эълон қилинди. Хусусан, ҳозиргача стадионга тушган томошабинлар сони жами 1 068 587 нафарга етган. Бу Осиё кубоги тарихидаги рекордга айланди. Олдинда ҳали финалгача қатор ўйинлар бор.

Маълумот учун, БААда ўтган Осиё кубоги-2019да ўйингоҳга йиғилган жами томошабинлар сони 644 307 нафарни ташкил этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар