29.01.2024 00:01
3237
Теглар
Осиё Кубоги-2023. Тожикистон БААни пеналтилар сериясида мағлубиятга учратиб, чоракфиналга йўл олди

Осиё Кубогида 1/8 финалнинг иккинчи ўйинида Тожикистон БАА билан тўқнаш келиб, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб аниқланмади. Пеналтилар сериясида эса Ятимовнинг сейви Марказий Осиё вакилларини 1/4 финалга олиб чиқди. 

Дебютидаёқ муваффақиятли одимлаётган Тожикистон кейинги босқичда 2 феврал куни Ироқ — Иордания жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. 

Осиё Кубоги. 1/8 финал

ТожикистонБАА 1:1

Пеналтилар серияси — 5:3.

28 январ, «Аҳмад бин Али»

Голлар: Ханонов (30) — Ал Ҳаммади (90+5). 

Тожикистон — Ятимов, Сафаров, Ханонов, Жўрабоев, Назаров, Мабатшоев (Раҳимов, 85), Шукуров, Умарбоев (Исломов, 85), Паншанбе, Жалилов (Ҳамроқулов, 72), Самиев (Соиров, 72). 

БАА — Эйса, Зайид (Холид, 61), Ал Ҳаммади, Ҳошимий (Идрис, 46), Носир, Нодир (Рашид, 73), Рамадан (Ҳамад 16, Солиҳ 61), Лима, Аз Зааби (Салмон, 91), Ал Гассани, Канедо. 

Огоҳлантиришлар: Ал Гассани (69), Аз Зааби (84), Ҳамроқулов (116).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар