28.01.2024 00:44
4773
Теглар
Ла Лига. 8та гол урилган баҳсда «Барселона» «Вильярреал»га мағлуб бўлди

Ла Лига 22-тури доирасидаги шанба оқшомидаги ўйинда «Барселона» ўз майдонида қақшатқич зарбага учради.

Хави шогирдлари «Вилярреал» билан баҳсда 0:2 ҳисобини 60-71-дақиқалар ичидаги 3та гол билан 3:2га айлантиришди. 84-дақиқада Гедеш ҳисобни 3:3га айлантирган бўлса, 90-дақиқада бош ҳакам мезбонларнинг пеналтисини VAR орқали бекор қилди.

90+9 ва 90+12-дақиқаларда эса меҳмонлар Каталония ҳимоя чизиғидаги хатолардан фойдаланиб, ғалабани илиб кетишди – 5:3.

Шу тариқа, «Барса» 44 очко билан 3-ўринда бормоқда, «Вилярреал» эса 23 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 22-тур

Барселона – Вильярреал 3:5

Голлар: 0:1 – 41 Жерар Морено, 0:2 – 54 Ахомаш, 1:2 – 60 Гюндоган, 2:2 – 68 Педри, 3:2 – 71, автогол Байи, 3:3 – 84 Гедеш, 3:4 – 90+9 Серлот, 3:5 – 90+12 Моралес.

Барселона – Пенья, Кунде, Кристенсен (Кубарси, 46), Араухо, Форт (Жоау Канселу, 46), Гундўған, Ромеу (Педри, 46), де Йонг, Жоау Феликс (Ферран Торрес, 58), Ямаль, Левандовски (Роке, 77).

Вильярреал – Йоргенсен, Фемения (Москера, 78), Байи, Куэнка, Альберто Морено (Манди, 71), Алекс Баэна (Капу, 71), Коклен, Комесанья, Ахомаш (Гедеш, 58), Жерар Морено (Моралес, 78), Серлот.

Огоҳлантиришлар: Алекс Баэна (16), Ромеу (33), Байи (68), Левандовски (68), Хави (69), Араухо (89), Москера (89), Куэнка (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар