26.01.2024 21:15
4320
Теглар
«Очиғи, бунга аниқ жавобим йўқ». Хаби Алонсо «Ливерпул»ни бошқариши ҳақидаги саволга жавоб берди

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп мавсум якунида жамоа билан хайрлашишини маълум қилгач, унинг ўрнини эгаллаши кутилаётган мутахассислардан бири сифатида Хаби Алонсо номзоди кўрилмоқда.

«Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо Клоппнинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Ливерпул»нинг кейинги мавсумдаги янги мураббийи бўлиш эҳтимолини рад эта оламанми? Очиғи, бунга аниқ жавобим йўқ (кулади). Ҳозирги жамоамда бахтлиман, шу боис бор эътиборим Леверкузендаги фаолиятимга қаратилган», - дейди испаниялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, 42 ёшли Хаби Алонсо 2004-2009 йиллар «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар