25.01.2024 04:11
5833
Теглар
«Барселона» Билбаодаги 120 дақиқалик «жанг»да ютқазиб, Испания Кубогини тарк этди

Испания Кубоги чоракфиналидаги марказий баҳсда «Барселона» сафарда «Атлетик» билан тўқнаш келди. 

Асосий вақтда жанговар дуранг қайд этилди, қўшимча бўлимларда эса Нико Уилямс ва бир кун аввал чартер-рейс орқали Африка Кубогидан (Гана миллий жамоасидан) қайтган Иняки Уилямс Билбао клубига ғалаба келтирувчи голларни уришди. 

Шу тариқа «Барса» бу мавсумда ютиши мумкин бўлган яна бир турнирни бой берди. Энди Хави олдида фақат Ла Лига ва ЕЧЛ қолди.

Маълумот учун, Испания Кубоги яримфиналига «Атлетик»дан ташқари «Реал Сосиедад» ва «Маллорка» ҳам чиқди. Сўнгги чоракфиналда 25 январ куни «Атлетико» «Севиля»ни қабул қилади.

Испания Кубоги. 1/4 финал

АтлетикБарселона 4:2

24 январ, «Сан Мамес»

Голлар: Гурусета (1), Сансет (49), И.Уилямс (105+1), Н.Уилямс (120+1) — Левандовски (26), Ямал (32).

Атлетик – Агирресабала, Лекуэ (Де Маркос, 90), Вивиан, Паредес, Берчиче, Прадос (Эррера, 90), Весга (Гомес, 46; Ҳаурегисар, 105), Сансет, Н.Уилямс, Арес (И.Уилямс, 59), Гурусета (Вилялибре, 73).

Барселона – Пеня, Кунде, Кристенсен (Кубарси, 70), Араухо, Балде (Форт, 23), Гундўған, де Йонг, Педри (Сержи Роберто, 99), Ферран Торрес, Ямал (Гиу, 105), Левандовски (Феликс, 78).

Огоҳлантиришлар: Кристенсен (17), Сансет (36), Прадос (82), Торрес (83), Форт (84), Ямал (95), Эррера (109), де Йонг (115), Роберто (117), Н.Уильямс (120+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар