24.01.2024 00:48
12954
Теглар
Игор Сергеев учун ҳам Осиё Кубоги якунланди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев Осиё Кубоги 3-туридан Австралияга қарши ўйиннинг (1:1) иккинчи бўлимида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. 

ЎФА матбуот хизматининг ёзишича, дастлабки тиббий текширувлар Игорнинг ўнг тиззасидан жиддий жароҳат олганини кўрсатди. 30 ёшли футболчи учун турнирдаги иштирок якунланди. У яқин вақт ичида жарроҳлик операциясини ўтказади. 

Маълумот учун, Сергеев турнирда 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Бунгача Ўзбекистон миллий жамоасидан Ҳожиакбар Алижонов мусобақа давомида, Ҳусниддин Алиқулов ва Элдор Шомуродов эса Осиё Кубогига қадар жароҳат олишганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар