22.01.2024 22:12
5410
Теглар
Осиё Кубоги-2023. Тожикистон Ливан устидан иродали ғалабага эришиб, дебютидаёқ гуруҳдан чиқишни уддалади

Осиё Кубогида А гуруҳида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтди. 

Мезбон Қатар (9) Ал Ҳайдоснинг суперголи эвазига Хитойни (2) мағлуб этиб, гуруҳни 100 фоизлик кўрсаткич билан якунлади. 

Дебютант Тожикистон (4) Ливан (1) устидан иродали ғалабага эришиб, 2-ўрин билан 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Осиё Кубоги-2023. А гуруҳи

3-тур. 22 январ

ҚатарХитой 1:0

Гол: Ал Ҳайдос (66). 

Қатар — Аш Шиб (Закариё 46, Баршам 64), Абдуризоқ (Афиф, 64), Ар Рави, Ҳуҳи, Али, Ал Брайк, Ассадалла, Хатим (Абдусалом, 46), Мешал (Ал Ҳайдос, 64), Мазид, Алаалдин (Ал Ганеҳи, 46). 

Хитой — Жун Линг, Бин Лиу (Пенг Феи, 46), Линпенг, Браунинг, Чен Жу, Йанг Лиу, Веи Шиҳао (Ву Лей, 67), Ҳи Ву (Ҳу Ҳин, 67), Ванг Йуан (Шенг Лонг, 85), Лин Мин (Тан Лонг, 75), Юнг Занг.

Огоҳлантиришлар: Ар Рави (70), Мазид (80), Ал Ганеҳи (88). 

ТожикистонЛиван 2:1

Голлар: Умарбоев (81), Ҳамроқулов (90+2) — Жради (48).

Тожикистон — Ятимов, Сафаров, Ханонов, Жўрабоев, Назаров (Исломов, 90+12), Мабатшоев (Ҳамроқулов, 72), Умарбоев, Шукуров (Раҳимов, 72), Паншанбе, Соиров (Самиев, 72), Жалилов (Хайлоев, 88). 

Ливан — Матар, Омар, Мишел, Қосим Зейн, Ҳусайн Зейн, Сиси (Ҳайдар, 82), Сурур, Нассар (Мартинес, 82), Жради (Битар, 82), Матук (Волид, 58), Бугил (Ал Халви, 67). 

Огоҳлантиришлар: Жўрабоев (27), Матар (77), Ҳусайн Зейн (90+3), Паншанбе (90+7), Хайлоев (90+12). 

Четлатиш: Қосим Зейн (54).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар