22.01.2024 15:19
3597
Ҳамробеков: «Австралияга гол урмаганмиз? Ҳар нарсанинг охири бўлади. Бу — шунчаки қоғоздаги статистика»

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков Осиё Кубоги 3-туридан ўрин олган Австралияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Мусобақа юқори савияда, қизиқарли баҳслар ва кутилмаган натижалар билан ўтмоқда. Эртага бизни қитъада ўз ўрнига эга бўлган, яхши шакллланган жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Йигитларнинг кайфияти яхши. Ўтган ўйиндаги ғалаба ҳам бунга туртки бўлди. 

Ҳа, Австралияга бирорта гол урмаганмиз. Лекин бу — қоғоздаги статистика. Ҳар нарсанинг охири бўлади. Эртага боримизни бериб, голсиз ва ғалабасиз нохуш серияга чек қўйишга уринамиз.

Майдонга дурангни кўзлаб тушиб бўлмайди. Ўйин бошлангач, буни ўйлашга ҳам вақт бўлмайди. Замонавий футболда исталган жамоани ютиш мумкин. Ғалаба учун ўйнаймиз», — деди Ҳамробеков. 

Беллашув эртага, 23 январ куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 16:30да старт олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар