22.01.2024 00:37
4904
Теглар
Осиё Кубоги-2023. Саудия Арабистони Қирғизистонни мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди

Осиё Кубогида 2-тур баҳслари якунланди. 

Ф гуруҳида Саудия Арабистони (6) ҳар бўлим бошида бир нафардан футболчиси четлатилган Қирғизистон (0) устидан ғалаба қозониб, муддатидан аввал плей-оффга йўлланма олди. 

Сўнгги турда Саудия ва Таиланд (4) 1-ўрин масаласини ҳал қилади, Қирғизистон Уммон билан ўйнайди. 

Осиё Кубоги-2023. Ф гуруҳи. 2-тур

Қирғизистон — Саудия Арабистони 0:2

21 январ, «Ал Байт»

Голлар: Канно (35), Ал Гамди (84). 

Қирғизистон — Токотаев, Сагинбаев (Шомурзаев, 87), Браузман, Ахматов, Кўзибаев, Мишченко, Жиргалбек ўғли (Кай Мерк, 72), Абдураҳмонов (Қодирхонов, 72), Кими Мерк, Алиқулов (Сталбеков, 64), Батирханов (Дуйшобеков, 64). 

Саудия Арабистони — Ал Кассар, Ат Тамбакти (Аш Шаҳри, 54), Ал Авжами, Ал Булайҳи, Абдулҳамид, Ан Нажи (Радиф, 65), Ал Малки (Али, 77), Канно, Ал Бурайк, Салим Ад Довсари (Ғариб, 65), Ал Бирайкан (Ал Гамди, 77) . 

Огоҳлантиришлар: Браузман (22), Мишченко (42), Аш Шаҳри (63). 

Четлатишлар: Ахматов (9), Мерк (52).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар