21.01.2024 00:40
2387
Теглар
Бундеслига. «Байер» марказий баҳсда «Лейпциг» устидан иродали ғалабага эришди

Германия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган марказий баҳсда пешқадам «Байер» сафарда «Лейпциг» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Симонс ва Опенданинг голларига Телла, Та ҳамда Инкапиэ жавоб берди. 

Эътиборлиси, Леверкузен клуби қаторасига иккинчи ўйинда қўшиб берилган дақиқаларда ғалабага эришди. 

Алонсо жамоаси 48 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди ва 2-поғонадаги «Бавария»ни (41) 7 очкога ортда қолдирмоқда, мюнхенликлар захирасида икки ўйин бор. «Лейпциг» 33 очко билан 4-ўринда қолди. 

Бундеслига. 18-тур

Лейпциг — Байер 2:3

20 январ, «Ред Булл Арена»

Голлар: Симонс (7), Опенда (56) — Телла (47), Та (63), Инкапиэ (90+1).

Лейпциг – Бласвих, Симакан (Ҳенрикс, 74), Клостерманн, Лукеба, Раум, Шлагер, Олмо (Баумгартнер, 74), Зайвалд (Кампл, 74), Симонс (Элмаз, 84), Опенда, Шешко (Поулсен, 74).

Байер – Градецки, Фримпонг (Телла, 31), Та, Станишич, Инкапиэ, Грималдо, Жака, Ҳофманн, Паласиос (Андрих, 88), Виртц, Шик (Гложек, 90+2).

Огоҳлантиришлар: Та (11), Станишич (38), Виртц (66), Симонс (71), Шлагер (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар