19.01.2024 19:29
6366
Теглар
Манба: Моуринио Саудия клуби билан оғзаки келишувга эришди

Жозе Моуринио Саудия клубини бошқариши мумкин.

Asharq Al-Awsat нашри ёзишича, Саудия Арабистони давлат медиагуруҳига (SRMG) тегишли «Аш Шабоб» клуби португалиялик мутахассис билан оғзаки келишувга эришган. Лига расмийлари эҳтимолий ҳамкорликни маъқуллади.

«Рома» собиқ устози яқин кунларда Ар Риёдга бориши кутилмоқда. Моуринио клубга Саудиянинг спорт лойиҳасини яхши билишини ва хорижлик футболчиларни сотиб олиш орқали «Аш Шабоб»ни ривожлантириш режасини тақдим этишини айтган.

«Аш Шабоб» чемпионатида 11-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар